АсосийЖАМИЯТ

Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Усмонов ҳайдалди

Мазкур лавозимга 2020 йил декабрь ойидан бери раҳбарлик қилиб келаётган эди.

'Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Усмонов ҳайдалди'ning rasmi

Президент Давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раҳбари Алишер Усмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу хақда Uznews хабар қилди

Алишер Усмонов мазкур лавозимга 2020 йил декабрь ойида тайинланган бўлиб, шундан буён Президент Давлат хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

У Президент Давлат хавфсизлик хизматига раҳбар этиб тайинланишидан аввал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва хавфсизлик органларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари вазифасида ишлаган.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳам масъул лавозимларда хизмат қилган. Хусусан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.

Алишер Усмонов давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш соҳасидаги хизматлари учун 2007 йилда II даражали "Шон-шараф"  ордени билан тақдирланган.

    Бошқа янгиликлар

    Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Усмонов ҳайдалди - Darakchi.uz