АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда пиёдани уриб кетишига сал қолган Tesla ҳайдовчиси жазоланди

Ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шунингдек, унга 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.

'Тошкентда пиёдани уриб кетишига сал қолган Tesla ҳайдовчиси жазоланди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги Паркент бозори қаршисида жойлашган чорраҳадан юқори тезликда ўтиб, пиёдани уриб кетишига сал қолган Tesla ҳайдовчиси аниқланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг ўтказилган текширувлар давомида ҳайдовчининг шахси аниқланган.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддаси (белгиланган ҳаракат тезлигини ошириш) бўйича баённома расмийлаштирилган. Автомобиль эса вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳужжатлар Чилонзор туман жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилиб, ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шунингдек, унга 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.

Қарорга кўра, ҳайдовчилик ҳуқуқини тиклаш учун жазо муддати тугагач, у автомактабда назарий ва амалий машғулотларни қайта ўташи ҳамда имтиҳон топшириши керак бўлади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур ҳолат бўйича жабрланганлар бўлса, яқин ҳудуддаги ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали мурожаат қилиш мумкинлигини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда пиёдани уриб кетишига сал қолган Tesla ҳайдовчиси жазоланди - Darakchi.uz