АсосийЖАМИЯТ

Интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқароси Польшада ушланиб, ватанга қайтарилди

Фирибгарлик бўйича жиноят содир этганликда айбланиб, Интерполнинг "қизил билдиришнома"си асосида халқаро қидирувга берилган.

'Интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқароси Польшада ушланиб, ватанга қайтарилди'ning rasmi

Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Ф.В. Польша ҳудудидан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқарони мамлакатга қайтариш жараёни Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан амалга оширилган ташкилий-дипломатик чоралар ҳамда Польша Адлия вазирлиги билан ҳамкорлик асосида ташкил этилган.

Операция Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Интерпол Миллий марказий бюроси томонидан мувофиқлаштирилган.

Қайд этилишича, 1988 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Ф.В. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят содир этганликда айбланиб, Интерполнинг "қизил билдиришнома"си асосида халқаро қидирувга берилган.

У Польшада аниқланиб, тегишли тартибда ушланган ва кейинчалик Ўзбекистон томонига топширилган. Ф.В. Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида Варшавадан Тошкентга олиб келинган.

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси маълумотига кўра, ушбу ҳолат хорижда қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни мамлакатга қайтариш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлардан бири ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар

    Интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқароси Польшада ушланиб, ватанга қайтарилди - Darakchi.uz