1

Тошкентда 17 ёшли ўғил ўз отасини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 26.01.2021, 11:07
Тошкентда 17 ёшли ўғил ўз отасини пичоқлаб ўлдирди

Жорий йилнинг 22 январь куни Тошкентда 17 ёшли ўғил ўз отасини пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

22 январь куни соат 1:00 да Яккасарой тумани ИИО ФМБнинг навбатчилик қисмига Шота Руставели кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида оилавий можаро юз бергани ҳақида хабар тушган.

ИИББ ходимлари тезлик билан ҳодиса жойига етиб борган. Борганда муқаддам судланган 47 ёшли фуқаро А.И. пичоқ билан жароҳатланганини аниқлаган. Эркак шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорлар ҳаракатига қарамай вафот этган.

Кейинроқ ҳодиса эркакнинг мактабда ўқувчи 17 ёшли ўғли билан ўзаро жанжали натижасида юз бергани маълум бўлган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1