АсосийDunyo

Дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 100 млн.га яқинлашди

'Дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 100 млн.га яқинлашди'ning rasmi

Жонс Хопкинс университети: дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 99,7 миллион нафардан ортиқни ташкил этмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 98 миллион 794 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 124 мингдан зиёд киши вафот этган (25.01.2021 йил Европа вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра).  Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 514 098 янги ҳолати аниқланди, 11 434 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (26.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 99 миллион 718 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 139 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 24,775 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,667 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,816 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,738 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,647 миллиондан ортиқ).  

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 170 883, Ҳиндистонда 13 203, Бразилияда 62 334, Россияда 19 290, Буюк Британияда эса 30 004 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

    Бошқа янгиликлар