АсосийDunyo

Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги мобил илова яратилди

'Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги мобил илова яратилди'ning rasmi

Россия Федерациясида чет эл ишчи кучининг етишмовчилиги сабабли Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан меҳнат мигрантларини жалб қилишнинг янги механизми жорий этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби маълум қилди.

«Қўлда бошқариш» тартибида ишлайдиган янги механизмга кўра, эндиликда қурилиш компаниялари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Россия Қурилиш вазирлигига мурожаат қилади.

Шу муносабат билан, хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясида қулай рўйхатдан ўтиши ва солиқ тўлаши учун «МИГРАНТ СЕРВИС» мобил иловаси ишлаб чиқилди.

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга бораётган фуқароларнинг мобил иловадан фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Мобил илованинг ўзбек тили версияси ҳам мавжуд.

Мобил иловани шу ҳавола орқали юклаб олинг. 

    Бошқа янгиликлар