1

“Туризмни ривожлантириш” Ассоциацияси тузилди

ЖАМИЯТ 26.01.2021, 17:09
Теглар: Туризм
“Туризмни ривожлантириш” Ассоциацияси тузилди

2021 йил 18 январ куни Адлия вазирлиги томонидан №312-реестр тартиб рақами билан“Туризмни ривожлантириш” Ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги тузилмага Одилов Дилшоджон Тўлқинович раис этиб тайинланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон Экспортчилари" уюшмаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дилшоджон Одилов, 2005-2009 йилларда "ICОМ" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, 2006-2009 йилларда "Grand Mir" (4 юлдуз) савдо ва маркетинг бўлими етакчи мутахассиси, 2009-2013 йилларда эса "Grand Mir" (5 юлдуз) савдо ва маркетинг бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 

Шу билан бирга 2013 йил "PosSystems" масъулияти чекланган жамияти ҳаммуассиси, 2014-2016 йилларда “Gloria Hotel” (4 юлдуз) меҳмонхона бош менежери сифатида фаолиятини давом эттирган. 

Ҳозирда, "Дунё бўйлаб" телеканалининг “Иш бор” реалити шоуси лойиҳаси муаллифи ва шу билан бир қаторда "HotelPro" масъулияти чекланган жамияти асосчиси ва директори лавозимида фаолият юритмоқда.

Шарҳлар

Қурувчи, ўқитувчи, табиркор, журналист, ҳоким... Ўзбекистон туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшган фидойилар тақдирланди (фото)

28.09.2022, 19:40

Самарқанд шаҳрида “Silk Road” Туризм марказидаги Kongress-xollда 27 сентябрь — Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган Конгресс бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ташкилотлари, дипломатик корпус, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари,...
Япониядаги JATA халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ўз миллий стенди билан иштирок этмоқда

26.09.2022, 14:05

Япониянинг Токио шаҳридаги халқаро кўргазма марказида “JATA Tourism Expo Japan 2022”  халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Бир тур - бутун минтақа” тамойили остидаги...
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳалари раҳбарлари учрашуви бошланди

19.05.2022, 11:24

 Айни пайтда “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм соҳалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Эртага, 20 май...
Исроил элчиси Тошкентнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилмоқда

20.04.2021, 18:03

Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги элчихонаси ташаббуси билан юртимизнинг туризм салоҳиятини Исроил давлатида кенг тарғиб қилиш мақсадида, бир қанча амалий ишлар қилинмоқда. Мазкур ишларнинг амалий ифодаси сифатида,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1