Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри Ёшлик маҳалласида «Шоҳжаҳон шамшири» МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган. Бу ҳақда Навоий шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.



Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича яна қўшимча маълумотлар берилади.






