1

2020 йилда Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони айтилди

ЖАМИЯТ 26.01.2021, 19:03
Теглар: Туризм
2020 йилда Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони айтилди

2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

2020 йилда Ўзбекистоннинг 2 миллион фуқароси сайёҳлик мақсадида мамлакатни тарк этди, бу 2019 йилга нисбатан 76,3 фоизга паст.

Ўзбекистонга келган чет элликларнинг энг катта оқими қуйидаги давлатлардан қайд этилди: 

Қирғизистон - 508 минг киши (барча келганларнинг умумий сонидан 33,8%), 

Қозоғистон - 424,1 минг киши (28,2%), 

Тожикистон - 337,5 минг киши (22,4%), 

Россия - 81,6 минг киши (5,4%),

Туркманистон - 60,6 минг киши (4%), 

Озарбайжон - 2,2 минг киши (0,1%) ва 

Белорусия - 1,6 минг киши (0,1%)

Шарҳлар

Қурувчи, ўқитувчи, табиркор, журналист, ҳоким... Ўзбекистон туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшган фидойилар тақдирланди (фото)

28.09.2022, 19:40

Самарқанд шаҳрида “Silk Road” Туризм марказидаги Kongress-xollда 27 сентябрь — Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган Конгресс бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ташкилотлари, дипломатик корпус, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари,...
Япониядаги JATA халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ўз миллий стенди билан иштирок этмоқда

26.09.2022, 14:05

Япониянинг Токио шаҳридаги халқаро кўргазма марказида “JATA Tourism Expo Japan 2022”  халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Бир тур - бутун минтақа” тамойили остидаги...
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳалари раҳбарлари учрашуви бошланди

19.05.2022, 11:24

 Айни пайтда “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм соҳалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Эртага, 20 май...
Исроил элчиси Тошкентнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилмоқда

20.04.2021, 18:03

Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги элчихонаси ташаббуси билан юртимизнинг туризм салоҳиятини Исроил давлатида кенг тарғиб қилиш мақсадида, бир қанча амалий ишлар қилинмоқда. Мазкур ишларнинг амалий ифодаси сифатида,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1