2021 йилда ДЙҲХХ соҳасида қандай ишлар амалга оширилиши кўзлангани ҳақида маълумот берди:
- Бугунги кун талабларини, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, хизмат олиб бориш учун қулай, замонавий ва ихчам бўлган, йўл-патруль хизмати ходимларининг фарқловчи белгилари тақилган янги хизмат кийим-бош намуналари синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда республикадаги барча ЙПХ ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминлаш;
- ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш. Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйиш.






