1

1 февралдан бошлаб бензин нархи ошиши мумкин

ЖАМИЯТ 27.01.2021, 13:40
Теглар: бензин, нарх
1 февралдан бошлаб бензин нархи ошиши мумкин

2021 йил 1 феврал кунидан бошлаб нефт маҳсулотларида акциз солиғи ставкалари ошиши эълон қилинди.

Хусусан, айрим нефт маҳсулотларининг оширилган солиқ ставкалари эндиликда қуйидагича бўлади:

  • 1 тонна Аи-80 бензини 240 минг сўм (2021 йил 1 январдан 200 минг сўм эди);
  • 1 тонна , Аи-92, Аи-93 ва Аи-95 бензини 275 минг сўм (2021 йил 1 февралга қадар 250 минг сўм);
  • 1 тонна дизел ёнилғиси 240 000 сўм (40 минг сўмга қимматлайди).

Юқоридаги ўзгаришлар республикада оммабоп бўлган Аи-80 бензини мисолида 1 тоннаси 127 050 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 146 108 сўмга) ёки 1 литри 95 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 110 сўмга) ошиши мумкин.

Маълумот учун, 2020 йилда республикада 1 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилган.

Аи-80 маркали автомобил бензинининг бошланғич нархи кўтарилганлиги сабабли унинг ўртача кунлик нархи ҳам маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 миллион 763 минг сўмдан 5 миллион 822,5 минг сўмгача ёки 1,0 фоизга ўсди.

Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 русумли автомобил бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси 5 миллион 767,9 минг сўмни, АИ-91 – 6 миллион 958,2 минг сўмни ташкил этди. Оширилган солиқ ставкалари қўлланилган ҳолда, бензин нархи улгуржи савдода тахминан 1-2 фоизга ошиши мумкин.

Шарҳлар

Ангрен нефть базасида труба ёрилиб 11,5 минг литр бензин оқиб кетди, одамлар идишларга солиб олишмоқда (видео)

12.12.2022, 09:10

Ижтимоий тармоқларда Ангренда нефт базада труба ёрилиб, жуда катта миқдордаги тоза бензин оқиб кетаётгани ва одамлар идишларга солиб олаётгани акс этган видео тарқлди.Ҳолат бўйича корхона...
АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди, энди бензин қанчага арзонлайди? Вазир ўринбосари аниқ нархни эълон қилди (видео)

10.12.2022, 10:16

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистонда АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди. Шу чора қўлланилганидан сўнг унинг АЁҚШлардаги нархи неча пул бўлади? Ушбу саволга Ўзбекистон энергетика...
"Ўзбекнефтгаз" ўзига қарашли АЁҚШларда Аи-80 бензини нархи ўзгармаганини маълум қилди

05.07.2022, 14:30

Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2022 йил 5 июль кунидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида Аи-80 маркали бензин нархи ошганлиги тўғрисида турли хабарлар тарқалди.“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот...
Қайси ойда автомобил бензини кўпроқ ишлаб чиқарилган?

20.11.2021, 21:39

Маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 902,7 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.Ойлар кесимида автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми:январь – 93,9 минг тонна  февраль –...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1