АсосийMadaniyat

Шоир Огаҳий ҳақида фильм яратилади

'Шоир Огаҳий ҳақида фильм яратилади'ning rasmi

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан шоир, тарихчи ва таржимон Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади.  Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

"Огаҳий" фильми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан суратга олинмоқда. Мазкур кинокартина "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган 24 қисмли туркум фильмлардан бири. Сценарий муаллифи Гўзалой Матёқубова, постановкачи режиссёр Муроджон Одилов.  

Ҳозирги кунда фильм ижодкорлари тайёргарлик жараёнлари учун Хоразм вилояти Хива шаҳрига сафар қилишган. Ижодий гуруҳ ишни Огаҳий қабрини зиёрат қилишдан бошлашди.

 

    Бошқа янгиликлар