1

Тошкентда мактабни "ўмарганлар" қўлга олинди

ЖИНОЯТ 27.01.2021, 18:40
Тошкентда мактабни "ўмарганлар" қўлга олинди

17 январь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган умумий ўрта таълим мактабининг директори 56 ёшли Нодира К., Бектемир тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, ушбу мактабининг биносидаги ўқитувчилар хонасида турган, давлат томонидан мактаб учун ажратилган жами 17 дона Корея Республикасида ишлаб чиқарилган “Jooyon” русумли компьютер техникалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари номаълум шахслар томонидан ўғирланганлиги ҳақида хабар берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” (ўғрилик) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни психотроп моддалар таъсирида 29 ёшли Дониёр О., 20 ёшли Нормат А. ва 26 ёлши Боходир Т.,лар содир этганликлари аниқланган ҳамда улардан компьютер мосламалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. 

Дастлабки тергов давомида ушбу жиноий гуруҳ Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларидан ҳам ўғирлик жиноятини содир этганликлари аниқланган.

Суриштирув жараёнида мазкур жиноят ишида Дониёр О., Нормат А. ва Боходир Т.,ларга нисбатан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари, 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб,  уларга  нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси  қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1