1

18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 844 минг нафарни ташкил этиши маълум қилинди

СИЁСАТ 27.01.2021, 20:16
18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 844 минг нафарни ташкил этиши маълум қилинди

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд бўлиб, бу мамлакат аҳолисининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифаларга бағишлаб ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Бугунги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз ёки 844 минг нафарни ташкил этмоқда (бу умумий ишсизлик даражасидан 1,5 бараварга кўп). Ҳисобга олинмаган ишсизлар сони эса бундан-да юқориБундай муаммоларни тизимли ҳал этиш мақсадида, Республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини «маҳаллабай» ўрганмоқда.

Ҳозирга қадар Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизда 50 мингга яқин ёшлар билан мулоқотлар ўтказилди. Билдирилган таклиф ва истаклар асосида, туман ва шаҳарлар кесимида «Ёшлар дастурлари» тасдиқланди», деди Президент.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1