Масс-медиа фонди раиси ўринбосари, «Кўнгил кўзи» лойиҳаси муаллифи, Саида Мирзиёева Қашқадарё вилоятидаги Офтальмология шифохонаси фаолияти билан танишди. У бу ҳақда ўз телеграм-каналида маълум қилди.
«Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятидаги Офтальмология шифохонасида бўлдик. Шифохона фаолияти ва бизнинг хайрия акциямиз доирасида бу ерда текширувдан ўтаётган жажжи беморлар билан танишдик.
Aкциянинг биринчи босқичи ўз якунига етди. Ҳозирги кунга қадар республика бўйлаб 2 964 нафар бола текширувдан ўтказилди.
Навбат иккинчи босқичга. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази мутахассислари кўмагида болалар кўзларида ўтказилиши лозим бўлган жарроҳлик аралашувининг қийинлик даражасига кўра категорияларга ажратилди. Бундан келиб чиққан ҳолда, болаларнинг баъзилари вилоят касалхоналарида, баъзилари Тошкентда операция қилинади, айримлари эса хориждан жалб этилган мутахассислар ёрдамида даволанади. Жами 478 нафар бола учун 630 та операция ўтказилади.
Қарор 10-синф ўқувчиларига техникумларда касбий таълим олиш имкониятини кенгайтириш ҳамда ўқишни кўчириш билан боғлиқ жараёнларни соддалаштиришни назарда тутади.
Германия Федерал атроф-муҳит ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги давлат котиби Йохен Фласбарт эса 2027 йил ёзига қадар экстремал иссиқликка қарши курашиш бўйича миллий режа ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурган.