Ўқитувчилар ассоциацияси, Нодавлат таълим муассасалари уюшмаси ва Халқ таълими вазирлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди
Бу ҳақда Халқ таълим вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов ўзининг телеграм каналида эълон қилди.

2021-йилнинг феврал ойидан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади:
- Таълим сифати ва ўқитувчилар малакаси паст бўлган мактабларда таълим сифатини ошириш;
- Иқтидорли ўқитувчи ва ўқувчиларни аниқлаш ҳамда уларни рағбатлантириш механизмларини йўлга қўйиш;
- Хусусий мактаблар ва илғор хориж тажрибаларини давлат умумтаълим мактабларида жорий этиш;
- Ўқитувчилар ва мактаб раҳбарлари учун малакали чет эл ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда ўқув тренингларини ўтказиш ва бошқалар.






