Лондон Қироллик жамияти тадқиқотчиси ва Манчестер университети профессори, физик Браян Кокс Ердаги дунёнинг охири тахминан миллиард йил ичида содир бўлиши мумкинлигини тахмин қилди, деб ёзади "Москва 24" Британиянинг Эхпресс нашрига асосланиб.
Олимнинг фикрига кўра, Қуёшдаги водород захираларининг камайиши сайёрамизнинг ўлимига сабаб бўлади.
Водород Қуёшнинг ёқилғисидир ва у тугаши билан унинг ядроси қулашни бошлайди.
"Юлдуз кенгаяди ва Ердаги ҳарорат шундай даражада кўтариладики, унда ҳаёт мавжуд бўлиши имконсиз бўлиб қолади. Қуёш кенгайишда давом этади, улкан ўлчамларга етади ва бутун уфқни тўлдиради ва эҳтимол Ерни бутунлай қамраб олади",– дейди олим.