1

2020 йилда пойтахтдаги ноқонуний қурилган кўп қаватли бинолар ҳақида маълумот берилди

ЖАМИЯТ 28.01.2021, 15:20
Теглар: АОКА
2020 йилда пойтахтдаги ноқонуний қурилган кўп қаватли бинолар ҳақида маълумот берилди

2020 йилда Тошкентда юздан ортиқ кўп қаватли бинолар ноқонуний қурилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳри бош архитектори Нуриддин Сагатов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида кўп квартирали уй-жойлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Оқибатда қурилган кўп квартирали уйлардаги муҳандислик коммуникациялари тизимига салбий таъсир ўтказиб, айримларини қуввати етмай, айримлари эса турли хил авария ҳолатлари келиб чиқмоқда. 

2020 йилда хатлов ўтказилганда 100 дан ортиқ якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибда уй-жой қурмасдан уч ва ундан ортиқ қаватли (кўп квартирали) уй-жойлар қурилгани аниқланган. Бунинг оқибатида, шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилиги, коммунал соҳадаги муаммолар ортиб бормоқда.

Янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодексида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларда икки ва ундан ортиқ бўлган кўп квартирали уйларни қуриш тақиқланди.

Шарҳлар

АОКА директори Асаджон Ходжаев Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти этиб сайланди

16.08.2021, 16:46

Бугун АОКАда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Унда ассоциация раҳбарлари, Ижрои қўмитаси аъзолари, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган.Конференцияда кикбоксинг спорт тури шу йилнинг...
АОКА Андижонда журналистларнинг калтакланиши юзасидан расмий баёнот берди

08.06.2021, 18:08

Куни кеча Андижонда журналистлар калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Андижонда журналистларнинг калтакланиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди. Баёнотда айтилишича, бугун Ахборот...
2021 йил 1-чорагида 9 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатилган

05.05.2021, 17:54

Олий суд мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида  2021 йил 1-чорагида судьяларга нисбатан қўзғатилган интизомий иш бўйича маълумот берди:️«Бугунги кунда тизимда 401 та суд фаолият...
АОКА номидан ноқонуний фойдаланган сайт раҳбарияти огоҳлантирилди

28.04.2021, 18:20

Taftish.uz веб-сайти мухбирлари Н. А. ҳамда Ҳ. С. фаолиятлари давомида давлат байроғи фонига “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Taftish.uz ахборот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1