Камерунда юк машинаси билан юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида 50 дан ортиқ одам ёниб кетди. Бу ҳақда Жоурнал ду Cамероун маҳаллий нашрига таяниб Korrespondent.net хабар берди.
Жанг шаҳри яқинида юк машинаси Меноуа Воягес шаҳарлараро автобус билан тўқнашгандан сўнг, иккала транспорт воситаси ҳам ёниб кетди. Ҳодиса натижасида 53 киши ҳалок бўлди ва яна 29 киши яраланди. Бу ҳақда ОAВга Ғарбий минтақа губернатори Aва Фонка Aвгустин хабар берган.
Ушбу воқеа маҳаллий вақт билан тахминан соат 03:00 да содир бўлган. Юк машинаси ёқилғи олиб кетаётган эди. У Меноуа Воягес шаҳарлараро автобус билан тўқнашгандан сўнг, иккала транспорт воситаси ҳам ёниб кетган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойи охирида Камерун ғарбида яна бир йирик авария юз берган эди. Унда автобус юк машинаси билан тўқнашиб, жарликка қулаб тушганди. Ҳодисада 60 киши ҳалок бўлган эди.
Бразилиядаги автобус ҳалокатида эса 19 киши бу ҳаётдан кўз юмган.





