АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтда ҳаракатланадиган 72-сонли автобуснинг йўналиши узайтирилмоқда

Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати маълум қилди. Унга кўра, 2021 йил 1...

'Пойтахтда ҳаракатланадиган 72-сонли автобуснинг йўналиши узайтирилмоқда'ning rasmi

Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати маълум қилди. 

Унга кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб, 72-сонли "Авиасозлар - Малика фабрикаси" автобус йўналишининг ҳаракати эндиликда "Малика фабрикаси" бекатидан, Лабзак, Ифтиҳор, Уста Ширин кўчалари орқали "Жомий майдони" бекатигача узайтирилади.  

Бунда, 72-сонли автобус "Авиасозлар - Жомий майдони" йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.

Ушбу йўналиш ҳаракати йўловчилардан келиб тушаётган таклифларга асосан ҳамда 148-сонли автобус йўналиши қисқартирилганлиги муносабати билан Авиасозлар бекатидан Жомий майдонига қадар ташкил этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар