Учкўприк тумани. 27 январь куни фуқаро М.М. “Lasetti-2” русумли автомашинасини Жалоер қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.А. исмли аёлни уриб юбориши оқибатида, М.А. исмли аёл тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.









