НAТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянс ҳарбий қўмитаси аъзоларидан ўз мамлакатларининг мудофаа қобилиятини қўллаб-қувватлашни ва Россиянинг «тажовузкор ҳаракатларига» жавоб беришга тайёр бўлишни сўради.
«Бош котиб иттифоқчиларни мудофаа харажатларини кўпайтиришни давом эттиришга, замонавий имкониятларга сармоя киритишга ва бизнинг ҳарбий кучларимиз Россиянинг тажовузкор ҳаракатлари, терроризм ва Хитойнинг кўтарилиш хавфи каби муаммоларга жавоб беришга тайёр бўлишга чақирди», дейилади баёнотда.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, Шимолий Aтлантика альянси аъзоларининг демократик тартиби ва қадриятлари «шубҳа остига қўйилган».
Декабрь ойида НAТО камида 2030 йилгача альянс учун Россия асосий ҳарбий таҳдид эканлигини хабар қилган эди.






