«Ўзгидромет» мамлакатда 30–31 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, республиканинг барча ҳудудларига Эрон ҳудудидан илиқ ҳаво кириб келиши кузатилади.
Ўзбекистонда кундузи 10–15 даража илиқ бўлади, кечаси эса 2–3 даража илиқ бўлган бир оз совуқ сақланиб туради. Ойнинг охирги куни республикада ёмғир ёғади.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг натижасида булутлилик зичланиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати кечаси 2—7 даража илиқ, кундуз куни 12–17 даража илиқ, шимолда 0–5 даража совуқ, кундуз кунлари 4–9 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, 30–31 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Бугун, 30 январь куни Ўзбекистоннинг ҳудудларида кутилаётган об-ҳаво маълумоти ҳақида батафсил:
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ, кундузи 13–15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 4–9 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчи-лик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–3 даража совуқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–3 даража совуқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.






