Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи, 1989 й.т. фуқаро ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 26 январь куни телефон рақамига номаълум шахс телефон орқали ўзини самарқандлик "Федя" деб таништириб, таниши Б. ўртасидаги шахсий суҳбатлар, фотосуратлар ва видео тасвирларни интернет тармоғининг “Тик ток” саҳифасига тарқатиш билан қўрқитганини маълум қилган.
Товламачи маълумотларни тарқатмаслиги учун фуқародан 1 миллион сўм беришни талаб қилган.

27 январь куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тойлоқ тумани Жумабозор қишлоғида яшовчи, 1998 й.т. Б.Ф. ва 1992 й.т. Ф.Б. лар фуқаро А. га тегишли бўлган сим картани 1 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.





