АсосийJamiyat

Дониёр Қодиров Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинланди

'Дониёр Қодиров Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Президентининг 29 январдаги "Д.Б.Кадировни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида" фармони билан Дониёр Қодиров Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинлансин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш. Мирзиёев

Янги лавозимга тайинлангани муносабати билан Қодиров ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар