АсосийЖАМИЯТ

Ишдан олингани тахмин қилинган Самарқанд ҳокими таътилдан қайтди. У ишини Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади

Бугун Самарқандда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағи...

'Ишдан олингани тахмин қилинган Самарқанд ҳокими таътилдан қайтди. У ишини Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади'ning rasmi

Бугун Самарқандда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбир таътилдан қайтган Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида ташкил этилди.

Ҳазрати Хизр мажмуасида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида давлат ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг биринчи Президентимиз сиймосига ҳурмат, эътиром рамзи сифатида унинг ҳайкали пойига қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар томонидан гулчамбарлар қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эркинжон Турдимов лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

 

    Бошқа янгиликлар