1

Ромитонда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммоси судялар томонидан қандай ҳал этилди?

ЖАМИЯТ 30.01.2021, 15:53
Теглар: Ромитон, Судялар
Ромитонда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммоси судялар томонидан қандай  ҳал этилди?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб ижросини таъминлаш мақсадида судлар ҳам ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариб келмоқда.

Суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилган ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ, вилоят судлари бирлаштирилгандан сўнг туман судлари ҳам аҳоли қатламлари билан ишлаш боорасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириб келмоқдалар.

Жумладан, Ромитан туманлараро иқтисодий суди ҳамда жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан тумандаги аҳоли билан доимий мулоқот ўрнатилиб, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, натижада уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ромитан туманлараро иқтисодий суди раиси А.Сафаров ва жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди раиси А.Ўралов иштирокида Ромитан тумани иккинчи сектор штаби биносида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда 9 нафар аёлнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг муаммоларини самарали ва қонуний ҳал этиш тартиби тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шарҳлар

Ромитан туманлараро иқтисодий суди раиси Юридик техникумда очиқ сайёр суд мажлиси ўтказди

16.03.2021, 22:31

Ромитан туманлараро иқтисодий суди раиси А.Сафаров томонидан Бухоро юридик техникумида техникум талабалари иштирокида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Сайёр суддан сўнг суд раиси талабалар билан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1