1

ССВ: ​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

ЖАМИЯТ 30.01.2021, 18:41
Теглар: коронавирус
ССВ:  ​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

“COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Ўрнатилган тартибга кўра,  халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар  шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди.

—  SARS-CoV-2 вируси геномини ўрганиш учун Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига юқумли касалликлар  шифохонасидан ПЗР усулида олинган 33 та мусбат натижали томоқ-бурун намунаси “британча штамм”ни аниқлаш мақсадида  юборилганди, — дейди Баҳодир Юсупалиев. — Ушбу намуналар ПЗР скрининги орқали биринчи босқич текширувидан ўтказилган. Натижада, улар орасида   мутацияга учраган намуналар ҳам аниқланган. Куни кеча иккинчи тест босқичида мутация аниқланган намуналардан бирининг геном қисмларида “британча  штамм”га хос бўлган қўшимча мутация мавжудлиги тасдиқланган. Бу намуна эса 10 ёшли  бемор Ш. (қиз бола)га тегишли экани маълум бўлган.

Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ,   тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу вазиятдан келиб чиқиб, яна бир бор аҳолини ҳушёрликка,  жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни тўғри ва доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам ювиб туриш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақириб қолади.

Юртдошларимиздан зарурат бўлмаганда чет эл сафарларига вақтинча чиқмай туришларини сўраймиз.

Азиз  юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломатлигингиз ўз қўлингизда.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1