AҚШ президенти Жо Байден душанба куни давлатнинг ташқи сиёсатига оид қарашлари ҳақида нутқ сўзламоқчи. Бу ҳақда НБC га таяниб Тасс хабар берди.
Хабарда айтилишича, давлат раҳбари ўз режаларини илгари айтилган Давлат департаментига ташрифи чоғида эълон қилади. Байден у ерда давлат котиби Энтони Блинкен билан ҳам учрашмоқчи.
НБC телеканалига кўра, президент ташқи сиёсат бўйича қатор фармонларни ҳам имзолашни режалаштирмоқда. Хусусан, гап Доналд Трамп президентлиги даврида ажралиб чиққан мигрантларни оиласини бирлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузишни назарда тутувчи ҳужжат ҳақида кетмоқда.