АсосийJamiyat

Сардор Умурзоқовга янги ўринбосар тайинланди

'Сардор Умурзоқовга янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 январдаги ПҚ-4966-сонли Қарори билан Рустамов Олимхон Бакиевич Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар О.Рустамов Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Ундан олдин Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК ҳамда бошқа идора ва ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.

О.Рустамов янги лавозимида инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилишнинг самарали мониторингини олиб бориш, ривожланиш давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда Республика вилоятлари ва эркин иқтисодий зоналарини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга масъул бўлади.

Шунингдек, О.Рустамов вазифаларига ижтимоий соҳа, туризм ва қурилиш материаллари тармоғининг соҳавий ривожланишини мувофиқлаштириш масалалари киради.

Бошқа янгиликлар