АсосийЖАМИЯТ

Ховосда эсган кучли шамол кўп-қаватли уй-жойларнинг том қисмини учириб юборди (фото)

Бу ҳақда фуқаролар «Sirdaryo Xabarlari» га маълум қилишган. Ушбу каналнинг ботига келиб ту...

'Ховосда эсган кучли шамол кўп-қаватли уй-жойларнинг том қисмини учириб юборди (фото)'ning rasmi

Бу ҳақда фуқаролар «Sirdaryo Xabarlari» га маълум қилишган. Ушбу каналнинг ботига келиб тушган фото ва унга битилган изоҳларга кўра, жорий йилнинг 30-январь куни соат тахминан 13:30ларда Ховос тумани Пахтакор маҳалласи Кўклам кўчасида жойлашган кўп қаватли (2-қаватли) уйнинг том қисмини қаттиқ шамол учириб юборган.  

Маълум бўлишича воқеа жойига зудлик билан туман ФВБ Ёнғин-қутқарув хизмати ходимлари етиб бориб, фалокат оқибатларини бартараф этишга киришган.

Ҳодиса гувоҳларининг маълум қилишича, содир бўлган ҳодиса натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиши ёки тан жароҳати олиши кузатилмаган.  

Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан маълум қилинишича, ушбу бинонинг том қисми 2019 йил ёз ойларида профнастил билан капитал таъмирланганлиги маълум бўлди.

Ховос туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу 2 қаватли турар жойларнинг том қисми 2019 йилнинг июль ойида "Оқолтин эко строй" МЧЖ томонидан капитал таъмирдан чиқарилган бўлиб, жорий йилнинг 30 январь куни тахминан соат 13:30ларла кучли шамол таъсири оқибатида ушбу турар жойларнинг том қисмига жиддий зарар етган. Хозирги вақтда Сирдарё вилояти "Таъмирлаш тиклаш" ДУК томонидан ушбу бинонинг том қисми қайта таъмирланмоқда. Ушбу ишларга Бошқарув сервис компанияси (БСК)нинг ходимлари, маҳаллий усталар жалб қилинган.  

    Бошқа янгиликлар