Ижтимоий тармоқларда машина бошқарувини йўқотган ҳайдовчи йўлни четида турган 5 та машинани бориб ургани акс этган видео тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълим қилишича, жорий йилнинг 30 январь куни соат 16:00ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 771-километрида, ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган У.Р. “Нексия-3” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, йўл четида тўхтаб турган 2 та “Ласетти”, “Дамас”, “Спарк” ҳамда “Кобальт” русумли автомобилларга урилган.
Натижада, “Нексия-3” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 50 ёшли У.Р.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Транспорт воситалари техник шикастланган. Суриштирув ишлари давомида ҳайдовчи У.Р. маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги маълум бўлган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






