Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти ташаббуси билан вилоятда яшовчи кам таъминланган ва профилактика ҳисобида турган оилаларнинг 100 нафардан ортиқ фарзандлари ҳордиқ олишлари учун, Бўстонлиқ тумани «Чимён» дарасидасига экскурция ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят Ахборот хизмати хабар берди




Тоза тоғ ҳавоси, чиройли табиат ва ўйин-кулги буларнинг барчаси ажойиб кайфиятни таъминланишига сабаб бўлди.




Болалар қишки ўйинларни ўйнаб, отда юришди, табиат гўзалликларни ва ҳудуднинг диққатга сазовор жойларни томоша қилишди. Тадбир давомида ёшлар учун тансиқ таом – ош тайёрланиб, дастурхон тазалди.











Вилояти ИИББ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари эса ёш сайёҳларнинг хавфсизлигини назорат қилиш билан бирга уларнинг қувончларига ҳам шерик бўлдилар.






