Мамлакат раҳбари Касим-Жомарт Токаев топшириғи билан Қозоғистонда 1 февралдан бошлаб «Спутник V» билан кўнгилли вакцинация кампанияси бошланади.
Шунингдек, апрелдан эътиборан 75 минг доза ҳажмидаги QazCovid-in маҳаллий вакцинасини ҳар ойда 500 минг дозага кўпайтириб бориш орқали аҳолини эмлаш режалаштирилган.
Биринчи навбатда аҳолининг айрим гуруҳлари — тиббиёт ходимлари, полициячилар, харбийлар ва бошқалар вакциналанади.






