АсосийJamiyat

Бугунги кун учун об-ҳаво маълумоти

'Бугунги кун учун об-ҳаво маълумоти'ning rasmi

1 февралда кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди ҳали ҳам нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилмоқда. 

Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади.  Бироз шамол 7-12 м/с тезликкача эсади. Ҳаво ҳарорати 10-12 даража илиқни  ташкил этади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиққача пасаяди.

    Бошқа янгиликлар