2021 йил 31 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 755 (+44) нафарни ташкил этган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 2 нафари Жиззах вилоятида,
- 1 нафари Навоий вилоятида,
- 3 нафари Наманган вилоятида,
- 1 нафари Сирдарё вилоятида,
- 4 нафари Хоразм вилоятида,
- 11 нафари Тошкент вилоятида,
- 21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Жиззах вилоятида 4 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
- Наманган вилоятида 4 нафар,
- Сирдарё вилоятида 4 нафар,
- Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 221 (+30) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 913 нафар бемордан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.






