Коронавирус инфекциясини назорат қилиш мумкин. Бундай фикрни 1 февраль куни бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус билдирди, дея ёзди rbc.ru.
У бутун дунёда COVID-19 билан касалланган янги одамлар сони кетма-кет учинчи ҳафтада камайиб бораётганини эслади. Ва касалланиш даражаси тобора ортиб бораётган мамлакатлар мавжуд бўлсада, глобал миқёсда бу қувончли янгиликдир деган у.
«Бу янги вариантлар кўпайиб бораётганида ҳам вирусни бошқариш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу соғлиқни сақлаш бўйича тасдиқланган чораларни давом эттирсак, инфекцияни олдини олишимиз ва ҳаётимизни сақлаб қолишимиз мумкинлигини кўрсатади ”, - деди у.






