АсосийSalomatlik

Нурмат Отабеков "британча" штамм қандай белгилар билан кечиши ҳақида маълум қилди

'Нурмат Отабеков "британча" штамм қандай белгилар билан кечиши ҳақида маълум қилди'ning rasmi

Коронавируснинг "британча" штамми билан касалланганда бош оғриғи, мушаклардаги оғриқ, тез бошланган ва авжига чиққан йўтал, баъзан кўнгил айниш каби клиник белгилар кузатилади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.

«Британча" штаммнинг коронавируснинг аввалги шаклларидан фарқи унда ҳид ва таъм билиш йўқолишининг нисбатан камроқ кузатилишидадир. Бошқа кўрсаткичлар бир-бирига ўхшаш.

Бу штамм бошқаларига нисбатан тезроқ тарқаляпти ва болаларга кўпроқ юқяпти. Шуни таъкидлаш лозимки, бу вируснинг охирги мутацияси эмас. Вирус ҳам изланишда ва у янги штаммларини пайдо қилиш орқали ўзининг ҳимоясига ҳаракат қилмоқда. Бундан фожиа ясамаслик керак", деган у.

Мавзуга доир:

«Британча» штаммни аниқлаш шу даражалик қийин жараёнми, нега уни аниқлаш учун беш кун вақт сарфланди? Нурмат Отабеков жавоб берди

    Бошқа янгиликлар