30 январь куни вилоят фуқаро Х.А. “Tico” русумли автомашинасини Юқори Авазбой МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида кетаётган пиёда Б.А.ни уриб юбориши оқибатида, Б.А. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.


Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








