АсосийЖИНОЯТ

Қашқадарёда эркак ухлаб ётган хотинини пичоқлаб қўйди (видео)

2021 йил 31 январ куни Китоб туманининг Севаз қишлоғида эр ухлаб ётган хотинини пичоқлаб ў...

'Қашқадарёда эркак ухлаб ётган хотинини пичоқлаб қўйди  (видео)'ning rasmi

2021 йил 31 январ куни Китоб туманининг Севаз қишлоғида эр ухлаб ётган хотинини пичоқлаб ўлдириб қўйди.

“Замон” информацион дастурида мазкур ҳолат бўйича махсус репортаж тайёрланди.

Мазкур ҳодиса кечаси соат иккиларда содир бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан тергов-тезкор гуриҳи томонидан ўрганилганда марҳума турмуш ўртоғи билан кечаси жанжаллашиб қолиб натижада эри томонидан танасига жароҳат етказиб қотиллик жиноятини содир этилган. Марҳуманинг турмуш ўртоғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 моддаси 1 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. 

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси туман ҳокимлиги, туман прокуратураси томонидан ўтказилган йиғилишда жиноятни келтириб чиқарган сабаблар жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама қилинди.

“Битта набирамиз бор эди. Мен уни ҳар кун кўриб, бир йил умрим камаяди. Мен берадиган нарсамни бой бериб бўлдим”,–дейди марҳуманинг отаси.

Бошқа янгиликлар