Британияда тиббиёт ходимларига ёрдам учун 44 млн доллар йиғган 100 ёшли капитан коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда BBC маълум қилди.
II жаҳон уруши қатнашчиси Том Мур локдаун даврида Миллий саломатлик хизмати учун пул йиғишга қарор қилади. У боғи атрофини 100 мартта айланиш орқали хайрия ташкиллаштириб, $44 млн. йиғади. Ўшанда Том Мурни 1,5 миллиондан ортиқ киши қўллаб-қувватлаган.
Унинг «Эртага яхши кун бўлади» ибораси карантин даврида халқ кайфиятини кўтариб, ижтимоий тармоқларда трендга чиққан. Том Мур 2 февраль куни коронавирусдан вафот этди.
Қария қилган ишлари сабаб ҳам миллат қаҳрамонига айланган эди. У вафот этгач, кўчаларга унинг тасвири туширилган кўплаб баннерлар ўрнатилди, Том Мур учун кўплаб хотира тадбирлари ташкил этилди.







