1

Канада ДАИШни бомбардимон қилишни тўхтатади

ДУНЁ 09.02.2016, 09:13
Канада ДАИШни бомбардимон қилишни тўхтатади

Канада ҳукумати 22 февралдан Сурия ва Ироқдаги “Ислом давлати” жангари гуруҳини бомбардимон қилишни тўхтатади, аммо яқин уч йил ичида “Сурия ва Ироқда хавфсизликни таъминлаш, вазиятни барқарорлаштириш, гуманитар ёрдам кўрсатиш, инқирозни енгиш мақсадида 1,2 миллиард АҚШ доллари ажратишни режалаштирган”, - дея хабар беради Канада Бош вазири Жастин Трюдо.

ДАИШ бизнинг ҳаётимизга ва тараққиётимизга хавф соляпти, аммо Канада ер юзининг ҳимоясиз одамларига таҳдид солаётган бир тўда қароқчилар галасидан кучлироқ ва қудратлироқ мамлакатдир. Балки мени мутаассибликда айбларсиз, аммо биз душман ўйлагандан кўра бошқачароқ йўл тутишимиз лозим”, – дея таъкидлади Бош вазир.

2014 йилнинг октябрь ойида Канада ҳукумати халқаро коалиция операцияларида қатнашиш мақсадида ДАИШни бомбардимон қилишга 6 та қирувчи самолёт, 2 та разведка самолёти, битта таъминловчи, Қувайт ҳарбий базасида хизматни олиб бориш учун 600 та ҳарбий хизматчини юборган.

Бу миссияни адо этиш жорий йилнинг март ойигача деб белгиланган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1