АсосийЖАМИЯТ

"Қўрқманглар! Ортингизда Президент турибди". Шавкат Мирзиёев «Darakchi.uz» ва бошқа ОАВ ходимлари билан жонли мулоқот қилди (видео)

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюрди...

'"Қўрқманглар! Ортингизда Президент турибди". Шавкат Мирзиёев «Darakchi.uz» ва бошқа ОАВ ходимлари билан жонли мулоқот қилди (видео)'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Риштон халқаро кулолчилик марказида «O'zbekiston 24», «UzReport TV», «Sevimli TV», «Daryo.uz», «UzA», «Uz24.uz», «Darakchi.uz»  ва бошқа ОАВ вакиллари билан 15 дақиқа жонли мулоқот қилди.

«Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди.

Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади.

Тизимнинг ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман», деди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар