Ижтимоий тармоқлардаги Аҳад Қаюм ҳамда Азиз Раметовлар ўртасидага тортишув одамлар орасида муҳокамаларга сабаб бўлди.
Энг афсусланарлиси, иккиси ҳам маданият ходимлари бўлганлигида. Улар халқ орасида ўзларининг фильмлардаги роллари, яратган кинолари билан келажак авлодни эзгуликка етакловчи режиссёр, продюсер ва актёр сифатида танилган. Аммо улар куракда турмас гаплари билан бир-бирини ҳақорат қилиб, ўзаро жанжалларини ижтимоий тармоқларга жойлашиб ўзларининг ниқоб остидаги аслиятини намоён этишди.
Уларнинг бу беодобликлари ички ишлар органлари томонидан беэътибор қолдирилмади. Табиийки, бу номуносиб ҳатти-ҳаракат ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Шу сабаб Тошкент шаҳар ИИББ иккисига ҳам қонунчиликда фуқаролар шаъни ва қадр- қимматини беодоблик билан камситиш, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқлар орқали таҳқирлаш, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш каби ҳаракатларни содир этса маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиш мумкинлигини эслатиб қўйишди.
Видеода икки саъаткор бир биридан узр сўрашганини кўришингиз мумкин.






