Бугун узоқ йиллар давомида Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг бош режиссёри сифатида фаолият юритган, "Кўнгил кўчалари", "Меҳробдан чаён" сингари кўп қисмли телевизион фильмлар режиссёри, Санъат арбоби, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори Маҳкам Муҳаммедов 86 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди. Биз ҳам марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.






