АсосийJamiyat

Тошкент метрополитенида янги навигация белгилари ўрнатилмоқда

'Тошкент метрополитенида янги навигация белгилари ўрнатилмоқда'ning rasmi

Cўнгги йилларда пойтахт метросининг йўналишлари ўзгариб, аввалги метро чизмаси сезиларли даражада ўзгариб бораётганини кўришимиз мумкин. Бу эса метро йўналишлари кундан-кунга кенгайишига ва янги станциялар, янги манзиллар пайдо бўлишига замин яратмоқда.

"Тошкент метрополитени" унитар корхонасининг мутахассислари томонидан метрода адашмаслик ҳамда йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида, метродаги йўналиш чизмаларини, турли кўрсатгичларни ва бошқа навигация кўринишларини босқичма-босқич янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, "Юнусобод" метро линиясининг янги стансияларида йўл кўрсаткичлари янгиланди, "Ўзбекистон" метро линиясида "Дўстлик" ер ости бекатидан "Дўстлик-2" ер усти бекатига ўтиш кўрсаткичи ўрнатилди. Бундан ташқари, "Сергели" метро линиясидаги янги бекатларгача бўлган кўрсатгичли белгилар "Чилонзор" метро линиясининг йўналишидаги барча стансияларида ҳам босқичма-босқич янгилаб борилади. Ҳозирги вақтда "Олмазор" ва "Бодомзор" стансияларида ҳамда қисман "Юнусобод метро линиясида янги навигация белгилари ўрнатилган. Кейинги уч ой мобайнида, бугунги кунда хизмат кўрсатаётган метрополитен линияларига мингдан ортиқ навигация элементлари ўрнатилади.

   


 

Шуни таъкидлаш керакки, навигация белгилари ва шунга ўхшаҳ қатор кўрсаткичларнинг тўғри жойлашиши ва улардан фойдаланиш учун қулай бўлиши махсус ташкил этилган гуруҳ мутахассислари томонидан назорат қилиб борилади. Бунинг учун улар мунтазам равишда барча метро бекатларига ташриф буюриб назорат қилишади.  

Янги метро стансияларининг номланиш масаласига яна бир бор тўхталиб ўтсак. Эслатиб ўтамиз, янги қурилган стансияларга ном бериш жараёнида "Тошкент метрополитени" УК умуман иштирок этмаяпти. Бироқ, айнан ушбу мавзу бўйича кўплаб мурожаатлар (аксатияти танқидий ва салбий фикрлар) келиб тушмоқда. Маълумот учун, ушбу масала Географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссияси ваколатига киради. Бундан ташқари, лойиҳада кўзда тутилган истиқболли қурилиш тўлиқ амалга оширилмаган. Режалаштирилган метро станциялардан бугунги кунга қадар еттита қурилган станциялар фойдаланишга топширилди.

"Тошкент метрополитени" УК

    Бошқа янгиликлар