АсосийSiyosat

Ёшларга ажратилган ер учун улар солиқ ва бошқа харажатлардан озод қилинади

'Ёшларга ажратилган ер учун улар солиқ ва бошқа харажатлардан озод қилинади'ning rasmi

  Президент Шавкат Мирзиёев Риштон туманидаги Халқаро кулолчилик марказини кўздан кечиргандан сўнг, бир қатор вазирлик ва идоралар масъуллари Фарғона вилояти аҳолисининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган "маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича Президентга тақдимот қилишди.  

"Керак бўлса, "маҳаллабай" эмас, уйма-уй юриб "хонадонбай" одамларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳаётини яхшилашга камарбаста бўлишингиз керак", - деди Президент.  

Шунингдек, ҳар 10 гектардан ёшларга ажратилаётган 1 гектар ер учун ёшлардан солиқ олмасликни қатъий тайинлаб, Давлат Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевга:  

"Ер берилган ёшлардан солиқ олмайсан. Буни ҳамма солиқчиларингга айт. Тағин ёшларни солиққа тортиб, шунча ҳаракатни йўққа чиқаришмасин. Ёшлар ўғит ва сув учун ҳам харажат қилмайди", - деди Президент.

    Бошқа янгиликлар