Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Россия Федерациясининг Тула, Москва, Белгород, Челябинск ва Липецк вилоятларидаги “МСК Гарант” МЧЖда қуйидаги йўналишларда бўш иш ўринлари учун ўтказиладиган танловларга фуқаролар таклиф этилади:
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ишлари (иссиқхонада экинларни экиш, парваришлаш, ҳосилни териш ва саралаш, ҳосил йиғиб олинган майдонни тозалаш)
* ишчилар сони – 600 нафар;
* иш графиги – 6/1 (6 кун иш 1 кун дам олиш куни, бир кунлик иш вақти 11 соат);
* иш ҳақи – 40 минг рублдан бошланади (кунлик норма бажарилган тақдирда, 1 соат учун 150 рубль ҳақ тўланади, ой давомида бажарилган ишга кўра рағбатлантириш мавжуд);
– иш берувчи 3 маҳал овқат билан таъминлайди;
– 19 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар;
* Ўзбекистондан иш жойига етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан;
* ётоқхона харажатлари иш берувчи ташкилот ҳисобидан;
* Россия Федерациясига етиб боргандан сўнг аэропортдан ётоқхонага ва ётоқхонадан иш жойига етиб бориш иш берувчи корхонанинг транспортида бепул амалга оширилади;
* патент расмийлаштириш бўйича иш берувчи корхона юридик ёрдам кўрсатади. Агар патент расмийлаштириш учун фуқаронинг маблағи бўлмаса, иш берувчи томонидан Россия Федерацияси кредит ташкилотидан ходимнинг ойлик маошидан қисман ушлаб қолиш шарти билан кредит расмийлаштиришга кўмаклашилади.
* Мурожаат учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.
Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (99) 130-07-34, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).