АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда бойчечак очилиб, бодом гуллади (фото)

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Сангардак қишлоғида ва тоғли Нилу маҳалласида бодом бир...

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Сангардак қишлоғида ва тоғли Нилу маҳалласида бодом бир текис гуллаб, адирларда баҳор даракчиси бойчечак, шифобахш қоқи бўй кўрсатди. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатовга асосланиб ЎзА хабар қилди. 

– Тоғ бағрида бошқа ўсимлик ва гиёҳлар ниш уриб қолибди, – дейди М.Давлатов. – Наъматак куртак ёзибди. Об-ҳаво шу зайлда илиқ келса, ҳа демай тоғ қўйни кўм-кўк яшилликка бурканади. Кўклам ифоридан қувониб, бироз шошганимиздан наъматакнинг куртак ёзганини суратга олмай қайтибмиз.  

Баҳорга пешвоз чиқаётган тоғли сариосиёликлар ҳудудда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш юмушларини ҳам ҳар йилгидан эрта бошламоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Сурхондарёда бойчечак очилиб, бодом гуллади (фото) - Darakchi.uz