1

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи март–апрель ойларида бўлиши кутилмоқда

СИЁСАТ 05.02.2021, 11:56
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи март–апрель ойларида бўлиши кутилмоқда

Бу ҳақда 4 февраль куни Олма Ота шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов ва Россия бош вазири Михаил Мишустин ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи санитария-эпидемиологик чекловлар туфайли март–апрель ойларига қолдирилган.

Шунингдек, учрашувда оммавий вакцинация жараёнидаги ўзаро ҳамкорлик қилинаётганлиги таъкидланди.  

Россия бош вазири коронавирус пандемиясига қарамай 2020 йилнинг 11 ойи давомида мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 17% фоизга ошганлигини, жами 5,3 млрд долларни ташкил қилганини қайд этди. «Президентларимиз ўз олдиларига ушбу кўрсаткични 10 млрдгача оширишни мақсад қилишган», — деди Михаил Мишустин.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1